UzNuts

 Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси мутахассис ходимлари томонидан ёнғоқ, бодом ва писта ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш учун аъзоларни жалб қилиш мақсадида уюшма ташкил топган (2017й. 1 июн)дан сўнг дастлабки уч ой (июнь, июль, август) давомида Республикамизнинг Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларида туман ва вилоят қишлоқ хўжалик ходимлари, фермерлар, тадбиркорлар ва ишбилармонлар иштирокида семинар ва тренинглар ўтказилди. Ташкил қилинган семинар ва тренингларда фермерлар ва тадбиркорларга Республикамизнинг табиий-иқлим шароитларига мослаштирилган ёнғоқ, писта ва бодомнинг серҳосил навлари ҳақида маълумотлар берилди. Барпо қилинган ва интенсив боғлар барпо қилиш учун танланадиган ерларнинг тупроқ ва иқлим шароитлари хорижий мутахассислар иштирокида тадқиқ қилиниб керакли мухим хулосалар олинди. Бу эса яратиладиган борғлар учун мухим аҳамият касб этади. Уюшма мутахассислари ёнғоқ, писта ва бодомнинг серҳосил навларидан илмий асосланган усуллар ва ресурсларни тежовчи технологияларни кенг жорий  қилган холда замонавий интенсив боғлар барпо қилиш тўғрисида батафсил маълумотлар бердилар. Бундан ташқари ёнғоқ, писта ва бодом плантациялари барпо қилган фермер ва тадбиркорларга уюшма томонидан қуйидаги хизматлар кўрсатилиши айтиб ўтилди.

- малакали мутахассислар хизматлари – агрономлар, фитопатолог, биотехнолог, энтомолог, микробиолог ва бошқа мутахассислар

- кўчат етказиб бериш хамда кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган хизматлар

- Интенсив боғларни лойиҳалаштириш хизматлари

-ёнғоқ, бодом, писта боғлари учун керакли техникаларни харид қилиш бўйича тавсиялар ва консультатив хизматлар

- Ёнғоқчилик бўйича дунё тажрибасидан маълумотларни аъзоларга тақдим этиш

- ёнғоқ махсулотларини экспорт қилишда кўмаклашиш ва жахон бозори маркетинг тадқиқотлари олиб бориб натижалари бўйича маълумотлар бериб бориш.   

- Уюшма мутахассислари назоратида боғлар яратиш ва парваришлаш.

 Ҳозирги кунда Уюшмага 150 нафар ёнғоқ, бодом ва писта боғлари барпо қилиш истаги бўлган ташаббускорлар аъзо бўлиб, улар томонидан Республикамизнинг Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Навоий вилоятларида 10 000 гектардан ортиқ майдонда интенсив ёнғоқ, бодом ва писта плантациялари барпо қилинди.

Барпо қилинган плантацияларнинг асосий қисми, серхосил ва совуққа чидамли ёнғоқ кўчатлари учун иқлим шароити мос бўлган вилоятларда, яъни Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган. Бу ҳудудларнинг иқлим шароитлари мос келиши билан бир қаторда, бир-бирига чегарадош ҳисобланади ва Уюшманинг Самарқанд вилоятида жойлашганлиги ҳисобга олинса, барпо этилаётган боғларни назорат ва таҳлил қилиш, зарурий материаллар билан таьминлаш, юзага келадиган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш имкониятини беради. Мавжуд плантацияларни вилоятлар кесимида қарайдиган бўлсак,

 

Самарқанд вилояти бўйича:

Вилоятнинг Булунғур, Жомбой, Пайариқ, Ургут, Оқдарё ва Қўшработ туманларида 22 та ташаббускор уюшма аъзолари томонидан 2863 гектар майдонда АҚШнинг Калифорния штати ва Туркия давлатидан келтирилган “Chandler” навли ёнғоқ кўчатлари экилиб, 192 та доимий ва 801 та мавсумий иш ўринлари яратилди.

Вилоятнинг Жомбой туманидан қарорда белгиланган "Ёнғоқчилик илмий-тадқиқот маркази" МЧЖ қошида ташкил этиладиган замонавий Инвитро лобараторияси барпо этиш учун (Жомбой тумани Дон ишлаб чиқариш корхонаси рўпарасидан) жами 24,04 гектар ер ажратиб берилган бўлиб, бугунги кунда лаборатория қурилиш ишлари якунланди. Бугунги кунда мазкур лаборатория қошида тупроқ анализ лабораторияси хам ишга туширилиб уюшма аъзолари томонидан олиб келинган тупроқ наъмуналари тўлиқ таҳлил қилинмоқда. Лаборатория ҳудудида 1 гектар майдонда иссиқхона қурилди ва қолган 21,5 гектарга дастлабки оналик материаллари ва АҚШнинг Калифорния штатидан келтирилган ёнғоқнинг “Porodoks” нави уруғлари экилиб пайвандтаг сифатида ўстирилди. Ҳозирги кунда мавжуд пайвантагларга “Chandler” нави пайванд қилинмоқда. Мазкур лабораторияда кўчат етиштиришни махаллийлаштириш доирасида тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиқган ҳолда микро клонланган ёнғоқ, бодом, писта, гилос, ўрик, олхўри, манзарали кўчатлар 2020 йил 3 360 000 дона, 2021-2022 йилларда 10 080 000 дона, 2023-2024 йилларда эса 16 800 000 дона самарадор пайвантаглар ва пайвантланган тайёр мевали ва манзарали кўчатларни етиштириш қувватига эга бўлади.

Сурхондарё вилояти бўйича:

Вилоятнинг Жарқўрғон, Бойсун ва Қизириқ туманларида  8 та ташаббускор уюшма аъзолари томонидан 1500 гектарга яқин майдонда Испаниянинг бодом кўчатлари етиштирувчи етакчи “Viveros veron” ва “Agromillora” ҳамда Туркиянинг “Beta” компанияларидан бодомнинг “Avijor” (“Lauranne”), “Guara”, “Ferragnes”, “Ferraduel” навли кўчатлари олиб келиниб экилди ҳамда 77 та доимий, 708 та мавсумий иш ўринлари яратилди.

 

Жиззах вилояти бўйича:

Вилоятнинг Ғаллаорол, Бахмал, Зомин ва Ш.Рашидов туманларида 23 та ташаббускор уюшма аъзолари томонидан 1974 гектар майдонда АҚШнинг Калифорния штати ва Туркия давлатидан келтирилган “Chandler” ва “Howart” навли ёнғоқ кўчатлари экилиб, 132 та доимий ва 904 та мавсумий иш ўринлари яратилди.

 

Қашқадарё вилояти бўйича:

Вилоятнинг Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманларида 5 та ташаббускор уюшма аъзолари  томонидан 2293 гектар майдонда АҚШнинг Калифорния штати ва Туркия давлатидан келтирилган “Chandler” навли ёнғоқ ҳамда Туркиянинг бодом кўчатлари етиштирувчи етакчи “Beta” компаниясидан бодомнинг “Avijor” ва “Guara” навли (200 га) кўчатлари олиб келиниб  экилди ва 46 та доимий, 300 та мавсумий иш ўринлари яратилди.

 

Тошкент вилояти бўйича:

 Вилоятнинг Бустонлиқ, Паркент, Оҳангарон, Бука, Тошкент (Зангиота) Янгийўл, Пискент, Қибрай ва оққурғон туманларида 19 та ташаббускор уюшма аъзолари томонидан 572 гектар майдонда Туркия давлатидан келтирилган “Chandler” нави ва маҳаллий ёнғоқ навларининг кўчатлари экилиб, 76 та доимий, 273 та мавсумий иш ўринлари яратилди.

 Андижон вилояти бўйича:

  Вилоятнинг Олтинкўл, Қўрғонтепа, Булоқбоши, Андижон, Асака,  Балиқчи туманларида 11 та ташаббускор уюшма аъзолари томонидан 681 гектар майдонда Туркия давлатидан келтирилган “Chandler”, Хитой давлатидан келтирилган “Х-185” ва маҳаллий ёнғоқ навларининг кўчатлари экилиб, 53 та доимий, 330 та мавсумий иш ўринлари яратилди.

 Наманган вилояти бўйича:

Вилоятнинг Чуст, Косонсой, Чортоқ, Поп, Уйчи, Янгиқўрғон туманларида 15 та ташаббускор уюшма аъзолари томонидан 470 гектар майдонда Туркия давлатидан келтирилган “Chandler” ва маҳаллий ёнғоқ навларининг кўчатлари экилиб, 67 та доимий, 315 та мавсумий иш ўринлари яратилди.

Фарғона вилояти бўйича:

 Вилоятнинг Фарғона, Бувайда, Олтиариқ, Қўштепа, Қува, Риштон, Боғдод, Қувасой, Данғара, Ўзбекистон, Учкўприк, Ёзёвон, Тошлоқ, Фурқат туманларида 35 та ташаббускор уюшма аъзолари томонидан 230 гектар майдонда Туркия давлатидан келтирилган “Chandler” ва маҳаллий ёнғоқ навларининг кўчатлари экилиб, 36 та доимий, 230 та мавсумий иш ўринлари яратилди.

 Навоий вилояти бўйича

Вилоятнинг Навбаҳор ва Хатирчи туманларида 4 та ташаббускор уюшма аъзолари томонидан 144 гектар майдонда бодом ва маҳаллий ёнғоқ навларининг кўчатлари экилиб, 27 та доимий, 205 та мавсумий иш ўринлари яратилди.

Бугунги кунда Уюшманинг агроном, агрохимик, фитопатолог, энтомолог ва тупроқшунос мутахассислари Республикамизда уюшма аъзолари томонидан барпо қилинган ёнғоқ, бодом ва писта боғларида  агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўғри ташкил қилиш юзасидан тегишли тавсиялар ҳамда жойларга чиққан ҳолда керакли хизматларни кўрсатиб келмоқда.

 

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана