UzNuts

Уюшмада фаолият олиб бораётган кадрлар малакасини ошириш борасида хам бир қанча ишлар амалга оширилди. Дастлаб, Ўзбекистон республикаси фанлар академияси геномика ва биоинформатика маркази билан шартнома тузилди. Шартнома шартларида кўрсатилган талаб бўйича уюшманинг микробиолог-биотехнолог мутахассис ходимлари марказ имкониятларидан келиб чиққан холда икки ой муддатта амалиёт олиб борилди, хусусан назарий машғулотлар, семинар тренинглар, лаборатория машғулотлари ташкил қилиниб марказнинг малакали мутахасислари амалиётчиларнинг билим ва кўникмаларини оширилди.

 

Геномика ва биоинформатика марказининг моддий техник баъзаси юқори даражада ташкил килинган бўлиб замонавий лаборатория жихозлари ва керакли реактив хамда материалларга эга. Бу имкониялардан фойдаланиб марказ мутахасислари назоратида дастлаб лаборатория жихозларидан фойдаланиш, техника хавфсизлиги, турли модификацияланган суний озуқа мухитларини тайёрлаш ва стериллаш, ламинар боксда ишлаш тартиби, ўсимликларни in vitro лаборатория шароитида кўпайтириш учун эксплантларни ажратиш, озуқа мухитларига экиш амалиётлари бевосита лабораторияда амалиётчилар томонидан бажарилиб амалий кўникмалар шакллантирилди ва амалиётчиларга махсус сертификатлар берилди.

2018 йилнинг 21 январ 20 феврал кунлари уюшманинг микробиолог, биотехнолог ва тупроқшунос мутаҳасислар Туркия давлатида малака ошириб қайтишди. Туркиянинг Адана вилояти ўсимликшунослик илмий текшириш институтида уюшма тупроқшунос ва агрокимё етакчи 2 нафар мутахассиси тупроқшунослик лабораториясида малака ошириб қайтди. Уюшманинг микробиолог ва биотехнолог мутаҳасислари  Туркиянинг Ердамли вилоятида микробиология лабораториясида малака ва тажриба ошириб қайтишди.

2018 йил 11-17 август кунлари Уюшманинг 3 нафар микробиолог-биотехнолог мутахассис ходимлари Туркиянинг Адана вилоятида жойлашган “BETA FIDANCHILIK” in vitro лабораториясида ўсимликларни вируссиз, клонал, микроклонал кўпайтириш, ин витро културадан тупроқ шароитига мослаштириш яни адабтацион фазани амалга ошириш, сунъий озуқа мухитлари тайёрлаш ва унинг стерилизацияси шу билан бирга уларни етиштириш бўйича лабораторияда малака ошириб қайтдилар.

2019 йил 1-10 август кунлари уюшманинг 2 нафар мутахассислари Туркиянинг Адана вилоятида жойлашган “BETA FIDANCHILIK” in vitro лабораториясида бўлиб ўсимликларни микроклонал кўпайтириш, сунъий озуқа мухитлари тайёрлаш, лабораторияда замонавий технологиялар ва ускуналарни қўллаш бўйича малака ошириб қайтдилар.

Бундан ташқари уюшма ходимлари ёнғоқ, бодом ва писта етиштириш бўйича дунёда етакчи ҳисобланган АҚШ, Испания, Туркия, Украина ва Эрон каби Давлатларда бўлиб,  ёнғоқ, бодом ва писта етиштиришда қўлланиладиган замонавий технологиялар ҳамда агротехник тадбирларни қўллаш бўйича амалий кўникмага эга бўлиб қайтдилар.

 

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана