UzNuts

“Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар” Уюшмаси томонидан 2019 йил 22-май куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида “Ёнғоқ етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлар ҳамда ташаббускор тадбиркорлар”  учун  семинар-тренинг ўтказилди.

 Семинарни кириш сўзи билан Яккабоғ тумани ҳокими Донаев Шомурод Холбоевич очиб, семинарни ташкил этишдан асосий мақсад ва вазифалар ҳақида гапирди.

“Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва  экспорт қилувчилар” уюшмаси    бўлим бошлиғи К.Муродов сўзга чиқиб, Семинарнинг назарий қисми ҳамда амалий дастури билан таништирди ва Уюшманинг мақсад ва вазифалари тўғрисида семинар қатнашчиларига маълумот бериб ўтди.

“Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси мутахассиси Э.Бозоров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3025-сонли қарори ижроси, Уюшма фаолияти ва ўтган вақт мобайнида Уюшма томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маъруза қилди.

“Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва  экспорт қилувчилар” уюшмаси бош агрономи А.Шерқулов ёнғоқ етиштиришда қўлланиладиган илғор агротехник тадбирлар, Интенсив боғларда томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш, фойдаланиш ҳақида маъруза қилди.

Семинар иштирокчилари билан интерактив савол-жавоблар бўлиб ўтди. Семинар иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар жавоб бердилар.

Семинарнинг назарий қисмини Яккабоғ тумани ҳокими  Шомурод Холбоевич якуний сўз билан ёпиб, иштирокчиларни семинарнинг амалий дастури билан таништирди.

Семинар қатнашчилари “Sag Agro Yakkbog’” МЧЖ томонидан интенсив усулда барпо қилинган ёнғоқ плантацияларига ташриф буюрди.

Cеминар иштирокчиларига Уюшма мутахассислари томонидан ёнғоқ, бодом ва писта кўчатларини экиш, пайванд қилиш, ўғитлаш ва шакл бериш каби агротехник тадбирлар амалий кўрсатиб берилди ва семинар қатнашчилари амалий кўникмага эга бўлишди.

Шу билан бирга семинар иштирокчилари ҳозирги вақтда мазкур боғларда қўлланилаётган инновацион технологияларни ишлатилиши ҳамда бу технологияларни афзаллиги ва имкониятлари  билан танишди.

Семинар якунида Яккаббоғ тумани ҳокимлиги мутассадилари ташаббускорларга ер ажратиш масаласини қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқишларини билдирдилар.

“Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси эса ўз навбатида ажратилаётган ер майдонлари хусусиятларини илмий жиҳатдан ўрганиш ва уларда замонавий ёнғоқ платацияларини ташкил этишда ўзининг амалий ёрдамларини бериши ҳақида фикрлар билдирилди.

Иштирокчилар томонидан ҳар иккила таклифлар мамнуният билан қабул илинди.

Шунингдек, семинар  иштирокчиларнинг берган таклифларига мувофиқ, ҳар йили бир марта ушбу семинар-тренингларни доимий ўтказиб бориш ҳақида келишиб олинди (аниқ кунлари қўшимча енлишилади).

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана