UzNuts

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси томонидан 2019 йил 29-30 март кунларида Самарқанд вилоятида уюшма аъзолари томонидан барпо қилинган замонавий боғлар негизида Республикамиз вилоятларида интенсив боғлар барпо қилган ҳамда барпо қилиш истагида бўлган фермер хўжаликлари рахбарлари, тадбиркорлар ва ташаббускорлар учун семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарни кириш сўзи билан Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси раиси К.Абдуллоев очиб берди.

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси раиси ўринбосари И.Хайдаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3025-сонли қарори ижроси, Уюшма фаолияти ва ўтган вақт мобайнида Уюшма томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маъруза қилди.

“Нима учун Ўзбекистонда бодом етиштиришимиз лозим? Бодом етиштиришда эътибор берилиши шарт бўлган амаллар” мавзусида Туркия давлатидан ташриф буюрган мутахассис доктор Ажлан  Йилмаз бодом етиштиришда қўлланиладиган илғор агротехник тадбирлар ҳақида маъруза қилди.

Интенсив боғларда томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш, фойдаланиш ва ушбу тизим учун ишлатиладиган жиҳозларни маҳаллийлаштириш жараёни ҳақида Туркиялик мутахассис Жунеит Теркуран маъруза қилди.

Семинарнинг иккинчи куни иштирокчилар Самарқанд вилоятидаги “Sag Agro” ва “Agro Payariq” интенсив боғлари, уларда жорий этилган янги иннновацион илғор технологиялар,  ёнғоқчилик  илмий маркази асосида ташкил этилган “In vitro” лабораторияси ҳамда суғориш усулларини маҳаллийлаштириш мақсадида ташкил этилган “SIS” яъни Самарқанд ирригация системалари ишлаб чиқариш корхонаси билан яқиндан танишдилар ва замонавий интенсив боғлар барпо қилиш бўйича амалий тажрибалар юзасидан асосланган маҳорат семинарларида бевосита иштирок этдилар.

Семинарда чет элдан таклиф этилган соҳа мутахассислари ҳам иштирок этишди.

Семинар иштирокчиларининг берган таклифларига мувофиқ, ҳар йили апрел ёки май ойларида ушбу семинар тренингларни доимий ўтказиб бориш ҳақида келишиб олинди (аниқ кунлари қўшимча хабар қилинади).

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциация Ореховодства Узбекистана