UzNuts

О нас

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3025-сонли қарорига асосан республикамизда мазкур уюшма тузилиб, ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Уюшмага юклатилган асосий вазифа – республикамиз ҳудудларида маҳаллий табиий-иқлим шароитларига мослаштирилган ёнғоқ, писта ва бодомнинг серҳосил замонавий плантацияларини яратиш, шунингдек, ёнғоқ етиштиришнинг илмий асосланган усулларини ва ресурсларни тежовчи технологияларини кенг жорий этиш бўйича қабул қилинган дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштиришдан иборат.

Ўтган вақт мобайнида республикамиз вилоятларида ташкил этилган 130 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар уюшмага аъзо бўлиб улар томонидан ўн минг гектарга яқин майдонда ёнғоқ, бодом ва писта плантациялари барпо қилинди.

Уларга бугунги кунда уюшма томонидан ёнғоқ плантацияларини барпо қилиш, агротехник тадбирларига ёрдам бериш, янги инновацион технологияларни ёнғоқ, писта ва бодом етиштириш жараёнига кенг жорий қилиш масалаларида уюшма мутахассислари томонидан тизимли амалий ёрдам бериб келинмоқда.

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини, хусусан фермер хўжалиги ва шахсий томорқаларни тез ҳосилга кирувчи, серҳосил, совуққа чидамли, қирғоқчиликка чидамли, оқ мағизли, юпқа пўчоқли ёнғоқ кўчатлар билан (паст нархларда) таъминлаш Уюшманинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Мазкур йўналишда 2017 йил мобайнида Туркия давлатидан мамлакатимиз иқлим шароитига осон мослашадиган, касаллик ва зараркунандаларга бардошли 65 000 дона, АҚШнинг Калифорния штатидан 16 800 дона “Chandler” навли ёнғоқ кўчатлари ва 40 000 дона “Vlach” навли ёнғоқ пайвандтаглари олиб келиниб ташаббускорларга етказиб берилди ва шу кўчатлар асосида Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида боғ барпо қилинди.

Фото с президентом
Поле Джамбай

2018 йилда Испаниянинг етакчи кўчат ишлаб чиқарувчилари “VIVEROS VERON”, “AGROMILLORA” ва Туркиянинг “BETA SULAMA” компанияларидан, бодомнинг “Avijor” ва “Guara” навларидан 281 минг туп, Туркия давлатидан ёнғоқнинг “Chandler” навли 750 минг туп, АҚШнинг “GREEN TREE NURSERY” ва “MICRO PARADOX” компанияларидан 31 000 туп икки йиллик ёнғоқ кўчатлар ва 300 минг дона ёнғоқнинг “Vlach” навли пайвандтагларининг уруғи олиб келиниб, ташаббускорларга етказиб берилди ва боғлар барпо этилди. Уруғларидан экилиб парвариш қилинган пайвандтагларга, 2018 йил август ойида “Chandler” навини пайвандлаш ишлари унумли амалга оширилди. Шу каби пайвандтагларни ва оналик материалларини ўзимизда етиштириш, пайвандлаш ишларини самарали амалга ошириш орқали сифатли кўчатларнинг таннархининг арзонлашишига, бу эса уюшма аъзоларининг арзон нархда ишончли кўчатларга эга бўлиш имконини яратмоқда.

2019 йилда Туркиянинг “BETA SULAMA”, Испаниянинг “VIVEROS VERON” ва “AGROMILLORA” компанияларидан 426 000 бодом кўчатлари ва АҚШнинг “MICRO PARADOX” компаниясидан ҳамда Туркия давлатидан 160 000 ёнғоқ олиб келиниб ташаббускорларга етказиб берилди. Хорижий мамлакатлардан олиб келинган ёнғоқ ва бодом кўчатлари Республикамизнинг Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент, Фарғона, Наманган, Андижон ва Навоий вилоятлари ҳудудларига экилди. Шу билан бирга, Эрон давлатидан пистанинг юқори ҳосилли ва экспортбоп навларини олиб келиш учун музокаралар олиб борилмоқда.

Уюшмада кадрлар малакасини ошириш борасида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди. Мазкур йўналишда, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси геномика ва биоинформатика маркази билан шартнома тузилди. Шартнома шартларида кўрсатилган талаб бўйича уюшманинг микробиолог-биотехнолог мутахассис ходимлари марказ имкониятларидан келиб чиққан холда икки ой муддатта малакавий амалиёт олиб борилди, хусусан назарий машғулотлар, семинар тренинглар, лаборатория машғулотлари ташкил қилиниб марказнинг малакали мутахасислари амалиётчиларнинг билим ва кўникмаларини оширилди.

Геномика ва биоинформатика марказининг моддий техник баъзаси юқори даражада ташкил килинган бўлиб, ушбу замонавий лаборатория барча жиҳозлар, керакли реактив ва материалларга эга. Мазкур дастлаб лаборатория жиҳозларидан фойдаланиш, техника хавфсизлиги, турли модификацияланган сунъий озуқа муҳитларини тайёрлаш ва стериллаш, ламинар боксда ишлаш тартиби, ўсимликларни in vitro усулида кўпайтириш учун эксплантларни ажратиш, озуқа муҳитларига экиш амалиётлари бевосита лабораторияда амалиётчилар томонидан бажарилиб амалий кўникмалар шакллантирилди ва амалиётчиларга махсус сертификатлар берилди.

2018 йилнинг январ-феврал ойларида, уюшманинг микробиолог, биотехнолог ва тупроқшунос мутахассислар Туркия давлатида малака ошириб қайтишди. Туркиянинг Адана вилояти ўсимликшунослик илмий текшириш институтида уюшма тупроқшунос ва агрокимё етакчи мутаҳасиси тупроқшунослик лабораториясида малака ошириб қайтди. Туркиянинг Ердамли вилоятида микробиолог ва биотехнология бўйича етакчи мутаҳасислар хам микробиология лабораториясида малака ва тажриба ошириб қайтишди.

In vitro лабораториясида ўсимликларни вируссиз, клонал, микроклонал кўпайтириш, in vitro културадан тупроқ шароитига мослаштириш яни адабтацион фазани амалга ошириш, сунъий озуқа муҳитлари тайёрлаш ва унинг стерилизацияси шу билан бирга уларни етиштириш бўйича лабораторияда малака ошириб қайтдилар

Наша команда

Без эффективного управления нет эффективных результатов!

Абдуллаев К. Т.

Раис

Хайдаров И. А.

Раис ўринбосари

Бозоров Э. Х.

Мутахассис

Бегматов Б. А.

Булим Бошлиғи

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциация Ореховодства Узбекистана